ОТМ ўқитувчилари учун арзон уйлар қурилади

Local

−

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида Олий таълим муассасаларининг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимларига 2019–2020 йилларда 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилиши белгиланди.

Мазкур уйлар учун “Ипотека-банк” АТИБ томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:

кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;

кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорционал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.


Rate Count

66

Rating

3

Rate this article

Share with your friends