Осиё ўйинлари совриндорларининг мукофот пуллари 2,5 бараварга оширилди
Sport
−
18:25 465 1 minute
Ҳозирда Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 25 000 АҚШ доллари миқдорда пул мукофоти берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги имзоланган ПҚ-114-сон қарорига киритилган ўзгартиришларда сўз боради.
Янги тартибга кўра, спортчиларнинг мукофот пули олтин медаль учун 25 минг, кумуш медаль учун 12,5 минг, бронза медаль учун 6 250 АҚШ долларига етказилган. Мураббийлар учун эса олтин медаль учун 10 минг, кумуш медаль учун 5 минг, бронза медаль учун 2 500 АҚШ доллари қилиб белгиланган.
2023 йилги Ханчжоу Осиё ўйинларида спортчиларга олтин медаль учун 10 минг, кумуш медаль учун 5 минг, бронза медаль учун эса 2,5 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилган эди. Совриндор спортчиларни тайёрлаган мураббийларга эса олтин медаль учун 5 минг, кумуш медаль учун 2,5 минг, бронза медаль учун 1 250 АҚШ доллари тўланган.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 10 тага ( 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза) етди. Айни дамда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 14-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ўзбекистонлик шахматчилар ғолибликни қўлга киритса, 200 минг АҚШ доллари пул мукофоти олиши ҳақида хабар берилганди.
Live
All