Октябрда 9 кун магнит бўрони кузатилади
World
−
16 October 2020 21976 1 minute
Олимлар 20-29 октябрь кунлари магнит бўронлари бўлишини башорат қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Росгидрометга асосан хабар қилди.
“Росгидрометнинг Е.К. Федоров номидаги амалий геофизика институти маълумотларига кўра, 20 октябрдан 29 октябргача Ерда геомагнит майдоннинг такрорий бузилиши - магнит бўронлари кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, 20-24 октябрь ва 27-29 октябрь кунлари магнит майдони безовталаниши заиф, 25 ва 26 октябрь кунлари ўртача бўлиши мумкин.
Октябрь бошида Фанлар академияси Қуёш физикаси институти Рентген астрономияси лабораториясининг мутахассислари бир ҳафта давомида магнит бўронлари кузатилиши ҳақида хабар берганди.
Магнит бўронларининг таснифида 5 та G1 - G5 даража мавжуд бўлиб, заиф бўрон - энергия тизимларининг ишлашида кичик узилишларни келтириб чиқариши ва қушлар ва ҳайвонларнинг кўчишига таъсир қилиши мумкин.
Кучли бўронлар эса қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг ишламай қолишига, шунингдек саноат тармоқларида электр энергиясининг узилишига олиб келади.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September