Оққўрғондаги боғчада заҳарланган болаларнинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди
Local
−
24 August 2021 6283 1 minute
Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикасия синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги тўғрисида маълумот берди.
Жорий йилнинг 23 август 16:00 соат холатига кўра,бемор болалардан яна 2 нафари қониқарли аҳволда уйларига рухсат берилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида жами 5 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 1 нафарининг ҳолати оғир, 1 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 3 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманидаги боғчада 12 август куни 25 нафар бола заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Бир кун ўтиб, бемор болалар сони 30 нафарга етганди.
Болалар заҳарлангани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August