Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
14 Август 2021
8652Жорий йилнинг 13 август ҳолатига кўра, Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг жами 30 нафар тарбияланувчисида интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.
12 август ҳолатида жами 25 нафар тарбияланувчи тиббиёт муассасаларида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик. 13 августда яна 5 нафар тарбияланувчида касалликнинг клиник белгилари кузатилгани учун тиббиёт муассасаларига ётқизилди.
Улардан жорий йилнинг 13 август 16:00 соат ҳолатига:
Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманида боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.