Очилганига бир ярим ой бўлган марказга раҳбар тайинланди
Local
−
01 June 2023 9299 1 minute
Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур марказ жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг имзоланган қарори асосида ташкил этилган.
Мазкур Республика марказига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликларга оид бир қатор ваколатлари ўтказилган. Марказ хусусий ўқув курслари борасида ҳам муайян ҳуқуқларга эга бўлади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August