Норов Россияга боради
Local
−
11 July 2022 11047 1 minute
Жорий йилнинг 11-12-июль кунлари Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф доирасида Россия парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, дастурда россиялик экспертлар, ватандошлар, ўзбек диаспораси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати уюштирилиши ҳам кўзда тутилган.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October