Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал халқаро турнирнинг мутлақ чемпионига айланди

Sport

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир баҳслари якунланмоқда. Эътиборлиси, Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал турнирнинг рапид+блиц йўналишларида мутлақ чемпионга айланди.

Бугун, 23 декабрь кунги баҳсларда Абдусатторов мезбон вакиллар Шаҳриёр Мамадиёров ва Абдулла Гадимбайли билан баҳс олиб бориб, дуранг ўйнади. Хитойлик Ванг Хао билан ҳам баҳсда Абдусатторов муроса йўлини танлади ва 23,5 очко тўплаб турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди.

Маълумот учун, хотира турнирида дунёнинг номдор 10 нафар шахматчиси иштирок этмоқда.


Rate Count

92

Rating

3

Rate this article

Share with your friends