Навоийда ер қимирлади
−
02 January 2025 5645 1 minute
Навоий вилояти Томди туманида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бугун, 2 январь куни соат 09:17 да ер қимирлаган. Зилзила координаталари: 42,12 градус шимолий кенглик; 64,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 401 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилояти Жондор туманида 3,6 магнитудали зилзила бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November