Навоийда зилзила бўлди
−
15 November 2024 8715 1 minute
Бугун, 15 ноябрь куни Навоий вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила маҳаллий вақт билан 11:59 да содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,42 градус шимолий кенглик; 64,1 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 427 км шимолий-ғарбда. Эпицентр: Навоий вилояти, Томди тумани.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила Сурхондарёда ҳам сезилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November