Навоийда масъуллар тил бириктириб, бюджетдан 1,3 млрд сўмни “ухлатди”

Crime

image

Навоий вилоятида масъул шахслар “DIVER” қурилмалари бўйича қўшиб ёзиш орқали 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Навоийсувқурилишинвест” давлат муассасаси, Қуйи Зарафшон ирригация тизими ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция, “Н. С.” ва “B. Z.” МЧЖларининг масъул шахслари ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Улар тузилган шартномаларга асосан “DIVER” қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлса-да, ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, ҳозирда аниқланган ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миграция агентлигида бюджетдан 1 млрд сўмдан ортиқ мпблағни талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends