Навбатдаги теракт: Афғонистонда бир кун ичида иккинчи автобус портлатилди
World
−
10 May 2021 4274 1 minute
Аввалроқ, Афғонистон жанубидаги Забул вилоятида автобус портлатилгани, натижада камида 16 киши ҳалок бўлгани ва яна бир неча киши яралангани ҳақида хабар бергандик.
Афғонистон марказида жойлашган Парвон вилоятида ҳам ҳудди шундай ҳолат юз берди, автобуснинг портлаши натижасида икки киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Tolo News" телеканали шифокорларга асосланиб хабар берган.
Аниқлик киритилишича, транспорт воситаси йўл бўйидаги минада портлатилган.
Ҳодиса Пул-и-Матак ҳудудида содир бўлган.
Расмийлар ҳодиса ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган. Бундан ташқари, шу пайтгача портлаш учун жавобгарликни бирон бир радикал гуруҳ, шу жумладан Толибон ҳам ўз бўйнига олмаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August