Афғонистонда автобус портлатилди. 16 киши ҳалок бўлди
World
−
10 May 2021 5844 1 minute
Афғонистон жанубидаги Забул вилоятида автобус портлатилди, натижада камида 16 киши ҳалок бўлди ва яна бир неча киши яраланди. Бу ҳақда "РИА Новости" манбасига асосланиб хабар берган.
Хабар қилинишича, транспорт воситаси йўл бўйидаги минада портлатилган.
Ҳодиса Шаҳр-э-Сафа туманида содир бўлган.
"РИА Новости"нинг яна бир манбаси автобусда 25 киши бўлганлигини даъво қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси ўлган бўлиши мумкин.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August