NASA коинотда “Рождество арчаси”ни суратга олди
Interesting
−
20 December 2023 12037 1 minute
Америкалик тадқиқотчилар коинотда катта Рождество арчасига ўхшаш самовий жисмларнинг ажойиб порлашини суратга олди. Ушбу суратни “Чандра” расадхонаси эълон қилди.
Расадхона тадқиқотчилари коинотдаги ғайриоддий юлдузлар кластерини суратга олишга муваффақ бўлган.
Маълумотларга кўра, юлдузларнинг ёши бир миллиондан беш миллион йилгача.
“Ушбу расмда Рождество дарахтига ўхшашлик тасвир ва рангни айлантириш орқали кучайтирилди. Оптик маълумотлар дарахт шохлари ва игналари шаклини яратади. Чандра томонидан аниқланган рентген нурлари кўк ва оқ ёруғлик кўринишида пайдо бўлган, шунинг учун улар дарахтдаги порлаб турган гулчамбарларга ўхшайди”, деб тушунтирган NASA.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28