Наманганда зилзила бўлди
Local
−
28 December 2023 9553 1 minute
Бугун, 28 декабрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, маҳаллий вақт билан соат 08:11 да зилзила содир бўлган. Эпицентр: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик — 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 километр жануби-шарқда.
Мазкур зилзила республиканинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:
- Янгиқўрғон туманида 2 балл, 9 км.
- Чортоқ туманида 2 балл, 11 км.
- Косонсой туманида 2 балл, 16 км.
Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила содир бўлганди. 14 декабрда эса Қирғизистонда юз берган зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September