Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
14 Декабрь 2023
20033Қирғизистонда юз берган зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Бугун, 14 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 12:59 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари 40,1 градус шимолий кенглик, 71,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4,5 балл. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 233 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 3 балл, 38 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 декабрь куни Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси