Наманганда ер қимирлади

Local

image

Бугун, 20 август куни Наманган вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:01 да содир бўлган. Эпицентр: Наманган вилояти, Уйчи тумани. Зилзила координаталари: 40,96 градус шимолий кенглик; 71,8 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 219 км жанубий-ғарбда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фанлар академияси ахборот хизмати томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида 6,5 ва ундан юқори балли зилзилалар содир бўлиш хавфи борлиги маълум қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends