Наманганда ҳам прокуратура ходими пора билан ушланди (видео)

Crime

−

image

Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Прокурорнинг катта ёрдамчиси туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

Аммо, у сўралган пул маблағидан 2400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан ушланганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends