“Мураббий кечирим сўраши керак”. Фердинанд Роналдунинг вазиятига тўхталди
Sport
−
12:37 819 2 minutes
Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезус ва Криштиану Роналду ўртасидаги можаро ҳақида ўз фикрини билдираркан, бу вазиятда Жезус Роналдудан узр сўраши кераклигини айтди. Бу ҳақда афсонавий инглиз ҳимоячиси ўзининг “Rio Ferdinand Presents” YouTube каналида гапирди.
“Мураббий кечирим сўраши керак, акс ҳолда у ишдан бўшатилади. У омма олдида: “Мана, мен вазиятни нотўғри баҳоладим”, деб айтиши керак. Яхшироқ мулоқот орқали буларнинг барчасидан ҳал қилиш мумкин эди. Агар мулоқот тўғри йўлга қўйилганида, бу вазият бундай тус олмаган бўларди, деб ўйлайман. Сиз Криштиану Роналду билан ўтириб: “Мен шундай ишлашни хоҳлайман. Агар сиз бунинг бир қисми бўлишни истамасангиз, менга айтинг. Лекин мен ишларни шу тарзда олиб боришни хоҳлайман”, дейишимиз керак эди.
Менимча, у ҳали ҳам жамоага ҳисса қўша олади. Савол шундаки, у асосий таркибда майдонга тушиши керакми ёки захирадан ўйинга қўшилиб, таъсир кўрсатиши керакми. Бу муҳокама қилиниши лозим бўлган масала”, дейди Фердинанд.
Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг иккинчи босқичидан сўнг Роналду мураббийлар штаби билан юзага келган келишмовчиликлар туфайли Португалия терма жамоаси йиғинини тарк этган эди.
Жезус 41 ёшли ҳужумчини Норвегияга қарши учрашувда майдонга туширмаган ва кейинги баҳсда ҳам Роналду захирада қолиши мумкинлигини айтган.
Кейинчалик Жезус Роналду учун терма жамоа эшиклари очиқлигича қолишини, бироқ футболчидан узр сўрашни зарур деб ҳисобламаслигини маълум қилди. Роналдусиз Португалия Миллатлар лигасидаги учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Криштиану эса “Ал-Наср” ихтиёрига қайтиб, клуб билан машғулотларни бошлади.
Live
All