Муборак ҳокими лавозимидан олинди
Local
−
18 April 2020 13644 1 minute
Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.
Муборак ҳокими вазифасини бажариш Садриддин Худойбердиевич Нарзиев зиммасига юклатилди.
Садриддин Нарзиев шу вақтгача ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, маҳаллий нашрларда Муборак туманида карантин вақтида шифокорлар тўй ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Live
All