Муҳаммад Салоҳ “Трабзонспор”га ўтади – Романо
Sport
−
09:49 439 1 minute
Туркия Суперлигаси етакчиларидан бири бўлган “Трабзонспор” “Ливерпуль”ни тарк этган дунёга машҳур мисрлик юлдуз футболчи Муҳаммад Салоҳ билан трансфер бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар икки йиллик шартнома бўйича келишиб олган. Яқин кунларда тажрибали футболчи билан расмий шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Трансфернинг молиявий шартлари ҳам маълум бўлди. Хабарларга кўра, “Трабзонспор” Муҳаммад Салоҳга шартнома имзолаш учун 5 миллион евро миқдорида бонус тўлайди. Шунингдек, футболчининг йиллик кафолатланган маоши 17 миллион еврога тенг бўлади.
Бундан ташқари, келишувга кўра, Муҳаммад Салоҳ либослари сотувидан тушадиган даромаднинг 25 фоизи футболчининг жамоасига ўтказилади.
Маълумотларга кўра, Муҳаммад Салоҳ бугун, 5 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да Трабзон шаҳрига етиб келади ва расмий шартномага имзо қўяди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси ҳам Муҳаммад Салоҳ билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди.