Салоҳ фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Туркиянинг “Бешиктош” клуби мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг трансфери бўйича ижобий музокаралар олиб борди. Бу ҳақда журналист Яғиз Сабунжуўғли маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар дастлабки музокараларни ўтказиб, эҳтимолий келишувнинг молиявий шартларини муҳокама қилган. Аввалига Салоҳ йилига 15 миллион евро маош олишни талаб қилган, аммо кейинчалик “Бешиктош”га ўтиш учун ўз талабларини пасайтирган.
Футболчининг вакили музокараларни давом эттириш мақсадида Истанбулга етиб борган.

Хабарларга кўра, “Бешиктош” Салоҳга яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга бўлган бир йиллик шартнома ҳамда йилига 12 миллион евро маош таклиф қилган.

Маълумот учун, 34 ёшли Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён “Ливерпуль” сафида тўп суриб келган ва жорий ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этди. У “қизиллар” билан икки марта Англия чемпионлигини, Англия кубоги, Лига кубоги, Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бош совринини қўлга киритган.

Миср терма жамоаси сафида эса у 119 та ўйинда иштирок этиб, 66 та гол муаллифи бўлган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Миср 1/8 финалга қадар етиб борди ва ушбу босқичда Аргентинага 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг