Москвадаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

World

image

Жорий йилнинг 3 март куни Москва шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ЙТҲ оқибатида 1986 йил 4 октябрда Наманган шаҳрида туғилган ўзбекистонлик Сардорбек Акрамович Ғафуров қурбон бўлган.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган хабарга кўра ҳодиса вақтида жароҳат олган 20 ёшли Саиджон Уксан ўғли Урунов 1-сон шаҳар клиник шифохонасига юборилган.

Мазкур масала Элчихона Консуллик бўлими назоратига олинган.


Tags

Rate Count

37

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends