Мирзиёев Тўқаевга таъзия билдирди

Local

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллади. Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги Семей ўрмон қўриқхонасида бошланган ёнғин туфайли 14 киши ҳалок бўлди. Шу муносабат билан Қозоғистонда бугун, 12 июнь миллий мотам куни деб эълон қилинди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends