Мирзиёев Тожикистон Президенти билан Афғонистонни муҳокама қилди

Local

image

Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

1

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишини тилади.


Rate Count

87

Rating

3

Rate this article

Share with your friends