Мирзиёев Россия Ички ишлар вазирини қабул қилди
Local
−
25 June 2024 11317 1 minute
Бугун, 25 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.
Шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган. Бундан ташқари, миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November