Мирзиёев “Қасри Миллат” қароргоҳида расмий кутиб олинди
Local
−
18 April 2024 8062 1 minute
Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Биргаликда суратга тушилди.

Айни пайтда давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказмоқда.


Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Душанбе аэропортида Мирзиёевни Тожикистон Президенти кутиб олганди.
Live
AllStarship kosmik kemasi ilk bor orbitaga yo'l oldi
28 September