Мирободдаги болалар майдончаси ўрнидаги қурилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди
Crime
−
01 August 4351 2 minutes
Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида болалар майдончаси ва спорт ўйингоҳлари ўрнида амалга оширилган қурилиш ишлари ўрганилди. Натижада ноқонуний қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Аниқланишича, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди балансида бўлган ҳудуд кейинчалик “ Al-Латиф Hearts Tower” МЧЖ тасарруфига ўтказилган ҳамда реконструкция ва қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун тегишли рухсат ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Бироқ “Лолазор” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар аҳолиси мазкур ҳудудда янги бино қурилишига қаршилик билдирган. Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан инвестор ўртасидаги инвестиция шартномаси бекор қилинган. Шунга қарамай, 2026 йил июнь ойида фонд балансидаги 172 квадрат метр майдондаги бино бузиб ташлангани оқибатида давлат манфаатларига жиддий зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 27 июль куни туман прокуратураси томонидан “ Al-Латиф Hearts Tower” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жамиятнинг норасмий раҳбари сифатида кўрсатилаётган Аслиддин Икромов гумон қилинувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Масъулларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда болалар майдончасини аввалги ҳолатига қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу маҳаллага бориб, Тошкент шаҳридаги болалар майдончалари, умумий фойдаланишдаги ҳовлилар ва яшил ҳудудларда ноқонуний қурилган объектлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилишини ва қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, айбдорлар, зарур бўлса, озодликдан маҳрум этилишини маълум қилган эди. Шунингдек, Саида Мирзиёева Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигида шаҳарда дизайн-код борасида олиб борилаётган ишларни шармандали деб атаганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September