Тошкентда “котта боллар”нинг машинаси ёниб кул бўлди (видео)

Crime

image

Бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Gentra ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 июнь куни соат 00:33 да Шаҳрисабз ва Ойбек кўчалари кесишмасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажи манзилга соат 00:39 да етиб борган, ёнғин эса соат 00:42 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида Gentra ёниб кетган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends