Минглаб ўзбекистонликлар хориждан ортга қайтарилди

Local

image

Жорий йилнинг 7 ойи давомида хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қайтарилган фуқароларнинг 1 306 нафари мураккаб молиявий аҳволда қолган шахслар, 518 нафари болали аёллар, 1 022 нафари вояга етмаганлар ва 42 нафари махсус тиббий ёрдам орқали олиб келинган фуқаролардан иборат.

Шунингдек, тиббий кузатув талаб этилган 15 нафар фуқаро Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида Ўзбекистонга олиб келинган.

Қайд этилишича, фуқароларни қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа зарур харажатлар учун Миграция жамғармасидан жами 9 млрд 936 млн сўм маблағ сарфланган.

Мисол сифатида, 2024 йилда ишлаш мақсадида Санкт-Петербургга кетган бир нафар ўзбекистонликнинг жорий йил март ойидан бошлаб оиласи билан алоқаси узилган. Ўрганишлар натижасида унинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилгани ва қаровсиз қолгани аниқланган. Ушбу фуқаро Санкт-Петербург–Тошкент рейси орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қийин вазиятга тушиб қолган 597 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends