Россияда қийин вазиятда қолган юзлаб ўзбекистонликлар ортга қайтарилди

Жамият

image

Россияда қийин вазиятга тушиб қолган 597 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилди. Улар орасида 110 нафар аёл ва 228 нафар вояга етмаган шахс ҳам бор. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июль ойида Москва шаҳридаги ваколатхонага мурожаат қилган жами 774 нафар ўзбекистонликка ижтимоий, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилган. Хусусан, 91 нафарга бир марталик моддий ёрдам ажратилган, 83 нафар бошпанасиз қолган фуқаро бир ой муддатга бепул хостелга жойлаштирилган.

Шунингдек, оғир касалликка чалинган 3 нафар мигрантнинг даволаниш харажатлари қисман қоплаб берилган. Бир ой давомида 860 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилган. Жумладан, 64 нафарнинг 4 млн рубль миқдоридаги иш ҳақи ундирилган, 53 нафарга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган, 31 нафарнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилган.

Қолаверса, ишсиз қолган 220 нафар Ўзбекистон фуқароси 7 та корхонага ишга жойлаштирилган. 712 нафар мигрантга эса ҳуқуқий маслаҳат берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишлаш мақсадида энг кўп кирган мигрантлар бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг