Метрода жетонлардан фойдаланиш қачон бутунлай тўхтатилиши айтилди
Local
−
02 November 2020 4842 1 minute
Аввалроқ, 1 ноябрдан бошлаб метрода жетонлардан фойдаланиш тўхтатилиши хабар қилинганди.
“Тошкент метрополитени” УК метро кассаларида жетонлар сотиш тўхтатилганини маълум қилди. Аммо жетонларнинг амал қилиши буткул тўхтатиб қўйилмади.
“Жетонлардан фойдаланиш жорий йилнинг охирига қадар, шу жумладан 31 декабрь кунида ҳам давом этади. Бунинг учун станциянинг ҳар бир кириш жойида биттадан жетонларни қабул қилувчи турникет мавжид”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жетонлар билан тўловни Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишидаги станцияларда қабул қилинади. Янги “Юнусобод” ва “Туркистон” станциялари бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал автобусларда ҳам махсус жетонлардан 2021 йил 1 январгача фойдаланиш мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August