Фақат автобусларда жетондан фойдаланиш давом эттирилади – “Тошшаҳартрансхизмат”
Жамият
−
31 Октябрь 2020 3756 1 дақиқа
Аввалроқ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоат транспортларида жетонлардан 2021 йил 1 январгача фойдаланиш мумкинлигини маълум қилганди. Аммо бу ўзгариш метроларга алоқадор эмаслиги маълум бўлди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ буйруғи метроларга тааллуқли эмас, бу фақат автобусларга тегишли.
Фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, махсус (темир) жетонларни, 2021 йил 1 январга қадар фойдаланишга рухсат берилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан қабул қилинган тегишли буйруғи, жамоат транспортидаги фақатгина автобусларга таалуқлилигини, Тошкент Метрополитени фаолиятига эса тегишли эмаслигини билдириб ўтамиз”, дейилган хабарда қўшимча равишда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь