Метрода жетондан фойдаланиш муддати узайтирилди
Жамият
−
30 Октябрь 2020 4930 1 дақиқа
Тошкентда жамоат автобусларида жетонлардан фойдаланиш 1 ноябрдан бекор қилинмайдиган бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Жамият буйруғига асосан жамоат транспортларида жетонлардан фойдаланиш, 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг барча линияларида 1 ноябрдан жетондан фойдаланиш муомаладан чиқарилиши хабар қилинган эди.
Йўл ҳақини йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга оширишни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Live
Барчаси