Ўзбекистон ва Португалия ўйини муносабати билан Тошкент метроси 1 соат кўпроқ ишлайди

Local

image

Эртага, 23 июнь куни Жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистон ва Португалия ўйин муносабати билан Тошкент метроси 24 июнь соат 01:00 гача фаолият олиб боради. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур учрашув муносабати билан пойтахтнинг турли ҳудудларида футбол ихлосмандларининг ҳаракати сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Шу сабабли йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда жамоат транспорти хизматларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан метро поездлари ҳаракати вақти қўшимча 1 соатга узайтирилган.

Шунга кўра, 23 июнь куни метрополитен йўловчиларга тунги соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.

“Юқоридаги қўшимча иш режими футбол мухлисларининг учрашувдан сўнг ўз манзилларига хавфсиз, қулай ва тезкор етиб боришлари учун хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2-тур доирасидаги Португалияга қарши баҳс АҚШнинг Хюстон шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув жорий йилнинг 23 июнь куни ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.

Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк голини эса Аббосбек Файзуллаев киритди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends