Месси миллиардер спортчилар қаторига қўшилди
Sport
−
23 May 4190 1 minute
Аргентиналик “Интер Майами” футболчиси Лионель Мессининг соф бойлиги 1 миллиард доллардан ошди ва миллиардер спортчилар қаторига қўшилди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
“Солиқлар, бозор шароитлари, инвестиция ва ҳомийлик даромадларини ҳисобга олган ҳолда, Мессининг соф бойлиги 1 миллиард доллардан ошди. Бу уни спортдаги илк миллиардер бўлган узоқ йиллик рақиби Криштиану Роналду билан тенглаштиради”, деб ёзади агентлик “Bloomberg Billionaires Index” маълумотларига таяниб.
Шу тариқа, Месси Роналдудан кейинги иккинчи миллиардер футболчига айланди. “Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Месси 2007 йилдан бери 700 миллион доллардан ортиқ маош ва бонуслар ишлаб топган.
Агентликнинг қўшимча қилишича, спортчининг миллиардер мақомига унинг ҳозирги клуби “Интер Майами”дан олган маоши, телевидение кўрсатувларидан даромадларни тақсимлаш бўйича келишувлар, кўчмас мулкка эгалиги ва Аргентинадаги ресторанлар тармоғидаги улуши сабаб бўлган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28