Масжид ал-Ҳарам ва Масжид ан-Набавия Рамазон ойида очилмайди

World

image

Мусулмонлар учун иккита асосий зиёратгоҳ — Макка ва Мадинадаги масжидлар Рамазон ойида ёпиқ қолади. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни "Al Arabiya" нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, тегишли қарор Саудия Арабистонининг икки масжид ишлари бўйича бош идораси томонидан қабул қилинган. Бу коронавирус инфекциясининг мамлакатда ва минтақада тарқалишини олдини олишга ёрдам беради деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Макка ва Мадинадаги масжидлар жорий йилнинг 20 мартдан бошлаб номаълум муддатга ёпилган. Шунингдек, Ўзбекистонда 16 апрелда Ҳаж зиёратига тайёргарлик кўриш тўхтатилганди

Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирус билан боғлиқ 10 484 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 490 нафари соғайган, 103 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 8 891 кишини ташкил қилмоқда.

 

Rate Count

107

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends