Марказий Осиё ўз келажагини белгилашга қодир минтақага айланди – Саидов
Local
−
16:10 496 4 minutes
Марказий Осиё янада кучли ва жипс минтақага айланиб, ўз келажагини белгилаш ҳамда халқаро жараёнларга ҳисса қўшиш салоҳияти тобора ортиб бормоқда. Бу ҳақда бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “C5+1” форматидаги вазирлар учрашувида гапирди.
“Бугун биз “C5+1” шериклигига янги стратегик мазмун бериш имкониятига эгамиз. Ҳамкорлигимизнинг кейинги босқичи нафақат икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга, балки Марказий Осиёнинг яхлит ва янги имкониятларга бой минтақа сифатидаги салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилиши лозим”, дейди Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Самарқандда бўлиб ўтаётган “C5+1” вазирлар учрашувининг очилишида.
Вазир АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Ўзбекистонга илк ташрифи билан қутлаб, унинг ва жамоасининг Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан Марказий Осиёга ва минтақа билан ҳамкорликнинг кенгайиб бораётган имкониятларига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилган.
Вазир Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари ўртасида шаклланган дўстона ва ўзаро ишончга асосланган мулоқот икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очганини таъкидлаган.
Учрашувнинг айнан Самарқандда ўтаётгани рамзий аҳамиятга эга. 2015 йилда илк “C5+1” вазирлар учрашуви ҳам шу шаҳарда бўлиб ўтган. Ўтган давр мобайнида форматнинг кун тартиби кенгайган, ҳамкорлик механизмлари мустаҳкамланган, Марказий Осиёнинг ўзи эса янада жипс ва ўз келажагини шакллантиришга қодир минтақага айланган.
“Кучли, барқарор ва фаровон Марказий Осиё барча давлатларимиз ва халқаро ҳамкорларимиз манфаатларига жавоб беради”, дейди вазир.
Ўзбекистон “C5+1” Котибиятидаги ҳамраисликни қабул қилар экан, эришилган натижаларни давом эттириш, ҳамкорликнинг узвийлигини таъминлаш ҳамда келишувларни амалий натижаларга айлантиришга тайёрлигини билдирган.
.jpg)
Вазир Самарқанд асрлар давомида халқлар, бозорлар, билим ва ғояларни боғлаб келганини таъкидлаб, бугунги учрашув Марказий Осиё ва АҚШни янада яқинлаштириш йўлида муҳим қадам бўлишига ишонч билдирган.
“Марказий Осиё янада кучли ва жипс минтақага айланиб, ўз келажагини белгилаш ҳамда халқаро жараёнларга ҳисса қўшиш салоҳияти тобора ортиб бормоқда”, дейди Саидов.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Самарқанддаги “C5+1” вазирлар учрашувида минтақада юз бераётган ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратган. Кучли, барқарор ва фаровон Марказий Осиё барча давлатлар ҳамда халқаро ҳамкорлар манфаатларига хизмат қилиши таъкидланган.
Вазир ҳамкорликнинг навбатдаги босқичида Марказий Осиёнинг янги имкониятларга эга, ўзаро интеграциялашган минтақа сифатидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳимлигини қайд этган. Бу борада иқтисодий боғлиқликни мустаҳкамлаш, илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш ҳамда жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш устувор аҳамият касб этади.
“Устувор йўналишларимиздан бири сифатида муҳим минераллар соҳасида геологик қидирув ва минерал хомашёни қайта ишлашдан тортиб, маҳаллий саноат кластерларини ташкил этишгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи стратегик шерикликни ривожлантиришни таклиф этамиз”, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Вазир Марказий Осиёнинг бой ресурслари, ўсиб бораётган бозорлари, инсон капитали ва стратегик географик жойлашувини АҚШнинг илғор технологиялари, инвестициявий капитали ҳамда тадбиркорлик тажрибаси билан уйғунлаштириш муҳимлигини таъкидлаган.
“Бизнинг умумий вазифамиз — ушбу устунликларни бирлаштириб, халқларимизга аниқ манфаат келтирадиган узоқ муддатли шерикликни барпо этишдир”, дейди вазир.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “C5+1” вазирлар учрашувидаги нутқининг якунидаМарказий Осиёнинг бой ресурслари, ўсиб бораётган бозорлари, инсон капитали ва стратегик географик жойлашувини АҚШнинг илғор технологиялари, инвестициявий капитали ҳамда жаҳон даражасидаги тадбиркорлик тажрибаси билан уйғунлаштириш муҳимлигини таъкидлаган.
Вазир асрлар давомида халқлар, бозорлар, билим ва ғояларни боғлаб келган Самарқанднинг тарихий ролига янги мазмун бағишлаб, Марказий Осиё ва АҚШни янада яқинлаштириш имконияти мавжудлигини қайд этган.
“Бугунги учрашув ана шу келажак сари муҳим қадам бўлишига умид қиламан”, дея Бахтиёр Саидов ўз нутқини якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов Марко Рубио билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди. Учрашув якунида Ўзбекистон томони NASA билан ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берувчи Артемида битимларини имзолади.
Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлгани хабар қилинган эди.
Live
All