Марғилон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Local

image

Бугун, 4 апрель куни Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Марғилон шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниевнинг қарорига кўра Адҳам Тўхтасинович Зиявитдинов Марғилон шаҳар хокими этиб тайинланди.

Ушбу қарор Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши сессияси томонидан тасдиқланди.

Адҳам Зиявитдинов бунга қадар Қувасой шаҳар ҳокими бўлиб ишлар эди.

Аввалроқ, Қувасой шаҳридаги янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 


Rate Count

163

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends