Мадуронинг қамоқхонадан олинган фотосуратлари эълон қилинди

Local

image

Венесуэланинг АҚШ томонидан ўғирланган президенти Николас Мадуронинг қамоқхонадан олинган янги фотосуратлари пайдо бўлди. Тасвирлар унинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган.

Фотосуратлар 25 июнь санаси билан қайд этилган.

“Матонат билан турганимизни, юрагимиз сизнинг меҳр-муҳаббатингизга тўла эканини билишингизни хоҳлайман”, деб изоҳланган Мадуронинг тасвирлари ижтимоий тармоқда.

Бошқа бир постда сиёсатчи фотосуратлар унинг невараларига, шунингдек “ўғил-қизлар ва уни яхши кўрадиган барча олижаноб инсонларга” бағишланганини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес жорий йилнинг 3 январга ўтар кечаси бор-йўи 2 соат-у 20 дақиқа давом этган АҚШнинг “Мутлақ қатьият” (Operation Absolute Resolve) операцияси давомида қўлга олиниб, Қўшма Штатларга олиб кетилган эди. Эр-хотин “наркотерроризм”, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва қурол сақлашда айбланди. Улар Қўшма Штатларга десант кемаси ва самолётда етказилган. Мадуро ва Флорес айбини тан олмаяпти.

Мадуро илк бор бор-йўғи икки кун ўтиб, 5 январь куни Америка суди олдида кўриниш берди. Жанубий Америка республикаси расмийлари содир бўлган воқеани ҳарбий агрессия деб атади. Уларнинг маълумотларига кўра, январь бошидаги воқеалар давомида юз киши ҳалок бўлган.

Жорий йилнинг июнь ойида Америка судьяси Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд жараёни бошланишини 2027 йилнинг июнь ойига белгилади. Суд жараёни айнан шу вақтда бошланишини ҳам прокуратура, ҳам ҳибсда ушлаб турилган эр-хотиннинг адвокатлари ёқлаб чиқди.

АҚШ ҳукумати 2019 йилдан бери Мадурони Венесуэланинг легитим етакчиси сифатида тан олмайди. Май ойида Венесуэланинг янги ҳукумати Мадуронинг энг яқин иттифоқчиларидан бири – тадбиркор Алекс Саабни АҚШга депортация қилди. 2023 йил декабрда илгари маблағларни ўзлаштиришда гумонланиб АҚШда ҳибсга олинган Сааб маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган, Венесуэлага қайтган ва ҳатто у ерда саноат вазири лавозимини эгаллаган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends