Ламин Ямаль Ла Лиганинг энг яхши футболчи деб топилди
Sport
−
11:46 464 1 minute
“Барселона” ва Испания терма жамоаси қанот ҳужумчиси Ламин Ямаль Испания футболчилари ассоциацияси (AFE) томонидан 2025-2026 йилги Ла Лига мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда AFE матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Мазкур мукофот Испания футболида турли даражаларда тўп тепаётган энг яхши футболчиларга топширилади. Ғолиблар футболчиларнинг ўзаро овоз беришлари орқали аниқланади.
Ўтган мавсумда 19 ёшли Ямаль Испания чемпионатида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Ямаль 2023 йилдан буён “Барселона”нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. У 16 ёш 38 кунлигида Ла Лигада XXI асрда майдонга тушган энг ёш футболчига айланган. Футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Ямалнинг айни пайтдаги бозор қиймати 220 миллион еврони ташкил этади.
Live
All