Коронавирус сабаб Пентагон раҳбарининг Ўзбекистонга сафари қолдирилди

World

image

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер коронавирус эпидемияси сабабли Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистонга сафарларини бекор қилди. Бу ҳақда Пентагон Матбуот хизмати вакили Арисса Фарах маълум қилди.

“Эҳтиёткорлик сабабли мудофаа вазири Марк Эспер АҚШда қолиб, Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши курашда ёрдам беришига бошчилик қилиш учун Ҳиндистон. Ўзбекистон ва Покистонга сафарларини кейинроққа қолдирди”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга келганди.


Rate Count

78

Rating

3

Rate this article

Share with your friends