Конго BRICS’га қўшилмоқчи

World

image

Конго Республикаси BRICS таркибига қўшилиш ва бу борадаги алоқаларни ривожлантиришга қизиқмоқда. Бу ҳақда Конго раҳбари Дени Сассу-Нгессо РИА Новости’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Шундай мақсадимиз бор. BRICS’га аллақачон қатор давлатлар қўшилди. Шахсан ўзим BRICS+ формати ҳақида ҳам эшитдим. Агар шундай имкон бўлса, Конго бунга доимо хайрихоҳ бўлади”, дейди Президент Сассу-Нгессо интервьюда.

Конго Президенти 25 июнь куни расмий ташриф билан Россияга келганди. Сассу-Нгессо Россия билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш нияти борлигини ҳам маълум қилди. Россия Президенти Владимир Путин Дени Сассу-Нгессони “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади. 

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳозиргача BRICS’га аъзо бўлиш учун 30 дан ортиқ аризалар келиб тушганини маълум қилди. У яқинда Таиланд ва Малайзия ҳам ўз аризаларини юборганини қайд этиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BRICS таркибига Туркия ҳам қўшилмоқчи экани хабар қилинганди.

Мавлуда Сатиева


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends