Туркия BRICS’га қўшилмоқчи
Олам
−
04 Июнь
8481Туркия BRICS’га аъзо бўлмоқчи, бу масала иттифоқ вазирларининг Нижний Новгороддаги йиғилишида муҳокама қилинади. Бу ҳақда Хитойда сафарда бўлган Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан баёнот берди.
"Албатта, биз BRICS’га аъзо бўлишни хоҳлаймиз. Келинг, бу йил нимага эришишимиз мумкинлигини кўриб чиқайлик", деган вазир.
“South China Morning Post” нашрининг қайд этишича, Фидан Пекиндаги тадбир давомида Россиядаги BRICS вазирларининг йиғилишида иштирок этишни кутаётганини ҳам айтган. Газетанинг ёзишича, ушбу йиғилишда кун тартибидаги мавзулардан бири НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг BRICS’га қўшилиш эҳтимоли бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 январидан Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон ва Эфиопия BRICS гуруҳига (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) расман қўшилганди.