Китобнинг ҳайфсан олган собиқ ҳокими юқорироқ лавозимга кўтарилди
Local
−
14 June 2022 14393 1 minute
Бугун, 14 май куни Алишер Исомиддинович Зокиров Қашқадарё вилоят ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Энди у вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритади.
Мазкур тайинловга қадар Алишер Зокиров Китоб тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У бу лавозимга 2019 йилнинг октябрь ойида тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Алишер Зокировга фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан охирги маротаба ҳайфсан берилган эди.
Маълумот учун, бугун Китоб тумани ҳокими этиб Ўктам Бердимуродович Пардаев тайинланди.
Аввалроқ, ҳайфсан олган Гурлан ҳокими юқорироқ лавозимга кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August