Хўжалида тириклайин кўмилган одамларнинг оммавий қабрлари топилди (видео)
World
−
24 February 2024 40124 1 minute
Озарбайжоннинг ишғолдан озод этилган Қорабоғ ҳудудидаги Хўжали шаҳри марказида олиб борилган йирик реставрация ва қурилиш ишлари доирасида қийнаб ўлдирилган кўплаб одамларнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жойига мамлакат Бош прокуратурасининг профессионал ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Суд-тиббиёт экспертиза ва патологик анатомия бирлашмаси юристи, Озарбайжон Миллий фанлар академияси, Маҳкумлар ва бедарак йўқолган, гаровга олинган фуқаролар бўйича давлат комиссиясининг ходимлари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси маъсуллари жўнатилган.
Ҳолислар иштирокида воқеа жойида топилган суяк бўлаклари кўздан кечирилиб, экспертиза ва лаборатория текширувлари ҳамда бошқа зарур процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун олиб кетилган.
Ҳудуддан топилган инсон жасадлари камида 4 нафар шахсга тегишли бўлиб, улардан бири вояга етмаган, яъни 4-5 ёшли боланики экани тахмин қилинмоқда. Улар камида 25 йил муқаддам қийноққа солингани, арқон билан боғлаб тириклайин кўмилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳодиса жойини тўлиқ текшириш ишлари давом эттирилаётгани ва мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги криминалистика ва ахборот технологиялари бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 февраль куни Қорабоғда отишма бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September