Хўжалида тириклайин кўмилган одамларнинг оммавий қабрлари топилди (видео)

Олам

image

Озарбайжоннинг ишғолдан озод этилган Қорабоғ ҳудудидаги Хўжали шаҳри марказида олиб борилган йирик реставрация ва қурилиш ишлари доирасида қийнаб ўлдирилган кўплаб одамларнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жойига мамлакат Бош прокуратурасининг профессионал ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Суд-тиббиёт экспертиза ва патологик анатомия бирлашмаси юристи, Озарбайжон Миллий фанлар академияси, Маҳкумлар ва бедарак йўқолган, гаровга олинган фуқаролар бўйича давлат комиссиясининг ходимлари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси маъсуллари жўнатилган.

Ҳолислар иштирокида воқеа жойида топилган суяк бўлаклари кўздан кечирилиб, экспертиза ва лаборатория текширувлари ҳамда бошқа зарур процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун олиб кетилган. 

Ҳудуддан топилган инсон жасадлари камида 4 нафар шахсга тегишли бўлиб, улардан бири вояга етмаган, яъни 4-5 ёшли боланики экани тахмин қилинмоқда.  Улар камида 25 йил муқаддам қийноққа солингани, арқон билан боғлаб тириклайин кўмилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳодиса жойини тўлиқ текшириш ишлари давом эттирилаётгани ва мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги криминалистика ва ахборот технологиялари бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 февраль куни Қорабоғда отишма бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Озарбайжон Хўжали оммавий қабр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг