Хоразмдаги мудҳиш ЙТҲда 4 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Crime

image
Ўзбекистон энг кўп кимдан қарз олгани маълум бўлди north_east

Ўзбекистон энг кўп кимдан қарз олгани маълум бўлди

Жорий йилнинг 24 май куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида Nexia-2 йўл четида бораётган 6 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда Хоразм ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 24 май куни соат 17:40 ларда Янгиариқ–Хонқа йўлининг 14-километрида юз берган. 39 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилни Вакиллар маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётганда йўл четида бораётган тумандаги 22-сонли мактабнинг 11-синфида ўқувчи 6 нафар ўқувчини уриб юборган. Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўқувчиларнинг 3 нафари олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. 1 нафари шифохонада вафот этган. Шунингдек, 2 нафар ўқувчи оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Tags

YTH

Rate Count

316

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends