Хонанда Нодира Содиқова онаси билан ўлик ҳолда топилди
Art & Culture
−
19 November 2019 102939 1 minute
Москвада “Маневр“ рок гуруҳининг 44 ёшли солисти Нодира Содиқова ва нафақадаги онаси вафот этгани ҳақида "Рен ТВ" телеканали хабар берди.
Қўшиқчининг амакиси қариндошлари алоқага чиқавермагач, Москва полициясига хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, эркак бир неча кун давомида қариндошлари билан боғланишга ҳаракат қилган.
Маълумотларга асосан, рок хонанда ва онасининг жасади ҳаммомдан топилган. Ҳозирда полиция Содиқова ва унинг онасининг ўлим сабабларини текширмоқда.