Кейн Англия терма жамоасида рекорд ўрнатди

Sport

−

image

“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия миллий терма жамоаси сафидаги ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Squawka” хабар берди. 

Кеча, 12 ноябрь куни Миллатлар лигасининг бешинчи турида Хорватияга қарши ўтказилган учрашув Гарри Кейн учун Англия терма жамоасидаги 126-ўйин бўлди. Шу тариқа у миллий жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиб, аввалги рекорд эгаси – дарвозабон Питер Шилтоннинг натижасидан ўзиб кетди.

Кейн ушбу тарихий воқеага бағишланган махсус футболкада майдонга тушди. Англия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида Кейн ва Шилтондан кейин Уэйн Руни (120 та), Дэвид Бекхэм (115 та) ҳамда Стивен Жеррард (114 та) бор.

Кейн миллий жамоанинг бир қатор бошқа рекордларига ҳам эга. У Англия терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 33 ёшли футболчи “Бавария” билан шартномасини 2029 йилга қадар узайтирган эди. Янги келишувга кўра, Кейн солиқлар чегирилмасидан аввал йилига камида 25 миллион евро маош олади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends